Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари билан профилактик тадбирлар бўлиб ўтмоқда
2130
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази Сергели туман Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда тумандаги 8- ҳамда 104 умумтаълим мактабларида жиноятчиликни барвақт олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида профилактик тадбир ташкил қилинди.
Мактаб ўқувчилари билан профилактик тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Тадбирда Миллий кинология маркази ва туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сергели туман кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти  вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар жиноятчилика қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланганини, инсон тинч ва хотиржам юртда илм олсагина камол топиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида бугунги кунда ёшлар орасида адашиб жиноятчилик кўчасига кириб қолган ўсмирларнинг тақдири акс эттирилган “Балоғат бекати” номли видеофилми қўйилиб, мавзу доирасида болалар билан таҳлил қилинди. 

Ёшлардаги ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спорт мусобақаларида иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Қўқон шаҳрида спортнинг “Jiu-jitsu Fighting” тури бўйича республика босқичида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлган киритган ўқувчилар С.Насриддинов ҳамда  А.Жахонгировларга диплом ва медаллар топширилди.

Тадбир якунида мактаб кутубхоналари учун болажонлар ёқтирган қизиқарли эртак ва ҳикоялардан ташкил топган китоблар тўпламлари миллий кинология маркази ходимлари томонидан совға тариқасида улашилди.

Бугунги кунда Миллий кинология маркази ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ва илм масканларида турли ҳуқубузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни олдини олишга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.

8.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг