Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга эътибор - келажакка эътибор
2205
Ҳозирги кунда мамлакатимизда янги авлодни ўз ҳаётий ўрнига эга, билимли ва юксак салоҳиятли қилиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратиляпти.
Ёшларга эътибор - келажакка эътибор

Зеро, халқимиз эртаси қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишларига боғлиқ. Ҳар томонлама мукаммал инсон бўлиш учун фақатгина билимнинг ўзигина кифоя қилмас экан. Балки билим билан биргаликда, инсонпарварлик, ватанпарварлик хислатлари ҳам шаклланиб бориши лозим. Бу каби ҳис туйғуларни шакллантиришда эса билим масканларидан ташқарида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларининг хизмат фаолияти билан яқиндан таништириш катта аҳамият касб этади.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Фарғона шаҳар 25 мактаб қошидаги ҳарбий спорт гуруҳлари тарбияланувчиларига Фарғона аэропортида экскурсияси ташкил этилди.

Тадбирда, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук ва маьнан баркамол бўлиб тарбияланишлари, уларни ўзи хоҳлаган йўналишларда таълим, билим-кўникмаларни пухта эгаллашида ёрдам кўрсатиши, ватанпарварлик руҳида камол топишлари учун шарт-шароитларни яратиш ва давлат органлари фаолияти билан яқиндан таништиришда бу каби тадбирлар аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Фарғона шаҳар 25 мактаб қошидаги харбий спорт тарбияланувчиларининг деярли барчаси келгуси ҳаётини ҳарбий хизмат билан боғлашга қарор қилгани ва бу каби экскурсиялар уларнинг ватанпарварлиги, ўз келажагини эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга масъул эканини дил-дилидан ҳис этиб камол топишига янаям кўмаклашади.

Ёшлар дастлаб “Фарғона” халқаро аэропортининг хавфсизлик тизимлари билан шунингдек, учиб кетиш зали билан яқиндан танишишди. Уларга бу ерда хизматнинг олиб борилиши, йўловчилар учун рўйхатдан ўтишдан бошлаб парвозга қадар бўладиган барча жараёнларда яратилган шарт-шароитлар, божхона назоратидан ўтиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Божхона тартиб-таомилларига риоя қилмай, йўловчилар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ўз вақтида аниқлаш, ва аниқлаш чоралари, божхона назоратининг шакллари, ходимлар томонидан амалга оширадиган хатти-ҳаракатлар ҳақида батафсил тушунтириб берилди.

Мамлакатимизнинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби бу ерда ҳам жорий қилинган “яшил” ва “қизил” йўлаклар тизими ҳақида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. 

8.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг