Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиламлар орасига яширилган тамакилар
1766
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиб келинмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.
Гиламлар орасига  яширилган тамакилар

Ана шундай ҳолатлардан бири, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Қўшни давлатдан республикамизга ўтиш учун ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро А. Г.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 7,6 миллион сўмлик 190 қути тамаки  маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур постга кириб келган яна бир фуқаро Д.М.  белгиланган  тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган қиймати 8,8 миллион сўмлик 220 қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош этилди.

 “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари ҳам тамаки маҳсулотларининг яширин тарзда олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишди. Яъни фуқаро Д.О.га тегишли бўлган 2 дона гилам божхона кўригидан ўтказилар экан, уларнинг орасига 900 минг сўмлик 90 қути тамаки маҳсулотлари жойлангани  маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

8.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг