Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган “Марихуана”лар занжири фош этилди
2687
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
 Яширилган “Марихуана”лар занжири фош этилди

Тадбир давомида, “Қашқадарё–Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.У. бошқарувидаги “Нексия 2” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди. Натижада, автомашинада фуқаро М.Б. томонидан 2 дона гугурт қутисида олиб кетилаётган оғирлиги 4,96 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро М.Б.нинг кўрсатмасига биноан Қашқадарё вилоятида фуқаро Ж.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ўтинхона шифтидаги карнай ичида ва кўрпа-тўшаклар орасидаги тамаки қутиси ичига гугурт қутиларида яширилган, оғирлиги жами 2,4 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида юқоридаги ҳолатлар юзасидан олинган гиёҳвандлик воситалари “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги расман тасдиқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жавоҳир Караматов 

Давлат божхона қўмитаси 

Ахборот хизмати катта инспектори

 

7.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг