Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарга “гол” уриш насиб қилмади
1862
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишди.
Қонунбузарга “гол” уриш насиб қилмади

       Жумладан, фуқаро Х.Т.нинг ҳам тузган режаси чиппакка чиқди. Яъни у ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган 17,4 миллион сўмлик 435 дона футбол тўплари ҳамда қиймати 3,6 миллион сўмлик 520 дона эркаклар бош кийимларини бир неча фуқаролар кўмагида ноқонуний равишда божхона назоратини четлаб олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

        Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

7.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг