Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1671
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
Божхоначилар сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Вилоятнинг Янгиқўрғон туманида ўтказилган тадбирда, “Нанай-Наманган” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро С.И бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро И.О.га тегишли бўлган, божхона назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 14,3 миллион сўмлик 950 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.А бошқарувидаги “Зил-130” юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашинадан қиймати 45 миллион сўмлик бўлган, оғирлиги 2700 килограммни ташкил қилувчи банан цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир доирасида фуқаро Б.Бнинг ҳам найранги фош этилди. Яъни унинг бошқарувидаги “Зил-131” юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида 26,5 миллион сўмлик 13 дона музлаткичлар борлиги аниқланди.

Тадбир давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан умумий қиймати 86 миллион сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

7.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг