Хусусан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. божхона назоратидан ўтказилганда ушбу шахс қиймати 20 миллион сўмдан ортиқ бўлган 24 хил турдаги ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт анжомларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, ушбу пост ходимлари томонидан фуқаро М.К.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилиб, қиймати 37 миллион сўмдан зиёд оғирлиги 50 кг. бўлган “Mizo” номли кальян тамаки маҳсулотлари ва 2 хил турдаги 220 дона кальян чекиш мосламаси қисмларини ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
7.04.2019