Жумладан, «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган икки нафар фуқаро Р.Н. ва М.А.лар аэропортнинг «яшил» йўлагидан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада фуқароларнинг юклари ичидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 7,5 миллион сўмга тенг бўлган 617 грамм оқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари яъни кумушлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
6.04.2019