Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1793
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширинча олиб кирилиши фош қилинди.
Яширинча олиб кирилаётган сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

«Деҳли-Тошкент» йўналишда ўз парвозини якунлаган фуқаро Ф.З. нинг юклари божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг юклари орасидан божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий нархи тахминан 49,5 миллион сўмга тенг бўлган жами 990 дона турли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда

6.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг