Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда яширин тарзда сақлаб келинган минерал ўғитлар фош этилди
1701
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Хатирчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Навоийда яширин тарзда сақлаб келинган минерал  ўғитлар фош этилди

Тадбир давомида ушбу туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.П. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 43 дона полиэтилен қопларга солинган, дастлабки ҳисоб китобларга кўра қиймати 3 миллион сўмдан ортиқ минерал ўғитлар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ашёвий далил тариқасида олинган мазкур минерал ўғитлар “Навоийазот” АЖнинг омборига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

6.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг