Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхоначилар маданий бойликларнинг олиб чиқиб кетилишини тўхтатиб қолишди
2173
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Бухоро аэропорти” орқали маданий бойликларнинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди.
Бухорода божхоначилар маданий бойликларнинг олиб чиқиб кетилишини тўхтатиб қолишди

Жумладан, “Бухоро-Внуково” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро Д.К божхона назоратининг “яшил” йўлагидан ҳаракатланар экан, божхоначиларнинг эътиборини тортди. Натижада, фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда, унинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 11 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.  

Худди шу йўналишда парвоз қилмоқчи бўлган фуқаро М.С.нинг қўл юки ва багажлари рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона 1799 йилда зарб этилган қадимий танга борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, 10 дона қадимий тангаларни юклари орасида яширинча олиб чиқишга уринган фуқаро Ҳ.Ҳ.нинг ҳам сири фош бўлди. Божхоначиларга оғзаки сўровда маълум қилинмаган тангалар вақтинча сақловга олиб қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари oлиб борилмоқда.

6.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг