Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб ўтолмади”
2295
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида” 322-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган.
“Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб ўтолмади”

Аммо бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппарат (дрон)ларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 14 июль куни “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналишида Самарқанд шаҳрига учиб келган фуқаро Н.С. “яшил” йўлакни танлаб божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли бўлган багаж ва қўл юкларида шубҳали буюмлар борлиги сабабли божхона назоратидан ўтказилганда унинг багаж сўмкаси ичидан оқ рангли Хитой давлатида ишлаб чиқарилган СЕ1797 серия рақамли Квадрокоптер SYMA Х8SW DRONE номли 2 (икки) дона учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб киришга уринишини фош қилинди.

Мазкур учиш аппаратларининг техник таснифи ўрганилганда самода 70 метр баландликка кўтарилиб тасвирга олиши, Wi-Fi орқали смартфон телефонларда тасвирни тўғридан-тўғри кўриш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.    

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил  12 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 150-сон Қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилган.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

17.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг