Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил йўлак”дан ноёб тўтиқушларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
1421
Божхона хизмати ходимлари юртимиз сарҳадлари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини назоратдан ўтказиб, юртимиз иқтисодиётини ҳимоя қилиш билан бирга ҳайвонот ва ўсимлик оламини ҳимоя қилиш борасида ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
“Яшил йўлак”дан ноёб тўтиқушларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Яқинда, «Тошкент-Аэро» ихтисосолаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 14 бош тўтиқушларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

«Шарджа-Тошкент» рейсида учиб келган фуқаро,  С.Б “яшил йўлак” йўлак орқали орқали ҳаракатланиб, ноёб тўтиқушларни божхона декларациясида кўрсатмасдан яширинча олиб ўтишга уринди. Аммо, унинг бу ноқонуний хатти-ҳаракатига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.

Дастлабки суриштирувларга кўра мазкур қушлар республикамизда кам учрайдиган “Hagaroma Japanis” турига мансуб ноёб тўтиқушлар ҳисобланар экан.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

14.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг