Фуқаро О.С. вагоннинг ошхона жиҳозлари турадиган шкафнинг пастки қисмида жойлашган махсус жойда умумий қиймати 2 000 000 сўмлик жами 120 дона “EZ Revolution cartridges” номли инсон баданини татуировка қилиш учун мўлжалланган игналарни яшириб юртимизга олиб кирмоқчи бўлган экан.
Божхона назоратида жараёнида ошхона шкафидаги қутилар остида 1 дона қора рангли полиэтилен пакет ўрами ҳам яширилиб қўйилганлиги маълум бўлди.
Ушбу полиэтилен пакет ўрами холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичида полиэтилен пакет парчаларига ўралган, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистик марказининг хулосасига асосан ушбу аниқланган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик вазни 20,71гр.ни ташкил этувчи “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси деб топилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
14.07.2018