Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида очиқ мулоқот
2964
Мамлакатимизда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш мақсадида бир қатор қулайликлар ва имкониятлар жорий этилмоқда. Яратилган имкониятлардан тадбиркорлар ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари зарур. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этади.
Қаршида очиқ мулоқот

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган “Очиқ мулоқот”да ҳам мамлакатимизда айнан тадбиркорлар учун жорий этилган енгилликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида, шунингдек, божхона органи ходимлари томонидан божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида вужудга келадиган коррупция ва таъмагирлик каби иллатларини олдини олиш чоралари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 22 июндаги қарор билан жорий этилган тартиб-таомиллар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди.

Мазкур қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланган ва рўйхатдан асосан 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникалари жой олган. Тартибга асосан, эндиликда уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин.

Бундан ташқари, рўйхатда бошқа турдаги товарлар учун ҳам нормалар белгиланган. Яъни, ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 кг. гача рухсат этилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг. дан ошмаслиги зарур.

Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 29 июндаги қарори билан жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб, “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмаслиги иштирокчилар эътиборига етказилди.

Учрашув якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга масъул бўлим бошлиқлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Азиза Хушвақтова,

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати инспектори

14.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг