Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термиз шаҳрида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
2328
Аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқ-тартибот органлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамжиҳатлиги беқиёсдир.
Термиз шаҳрида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Шу мақсадда, Термиз шаҳрида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат нотижорат институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолиятини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусидаги илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси, бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институтининг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди. Семинар давомида мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, хусусан, Сурхондарё вилояти  прокуратура, божхона, ички ишлар, мудофаа ва бошқа  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилмоқда. Бу соҳада эришилган ижобий натижалар билан бирга ҳали бажарилиши лозим бўлган вазифаларга, шунингдек, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилди.

Мазкур тадбирда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан    суд-ҳуқуқ органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, шунингдек мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувликнинг қарор топиши масалаларини кенг ёритиб борилишида оммавий ахборот воситалари ўрни каби масалалар интерфаол усуллар воситасида атрофлича таҳлил қилинди.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг