Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида тадбиркорлар билан коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди
2438
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида тадбиркорлар ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан ўтказилган навбатдаги учрашув коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланди.
Қаршида тадбиркорлар билан коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Таъкидланганидек, ўтган давр давомида бошқарма Ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан коррупцияга қарши курашишда бир қанча амалий тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, божхона органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимлар онгига ўз билимига таяниб, коррупцияга йўл қўймасдан, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини сингдириш мақсадида, жойларга чиқилиб ёш ходимлар билан доимий тарзда профилактик учрашувлар олиб борилмоқда.

- Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қанча қулайликлар жорий этилди, – дейди бошқарма Ўз ҳавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Сафар Эргашев. – Яратилган имконият ва қулайликлардан тадбиркорлар ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари зарур. Шундан келиб чиқиб, ходимлар билан ўтказиладиган ҳар кунги йўриқномаларда бу борада тадбиркорларга амалий ёрдам беришлари, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширишлари ҳақида кўрсатмалар берилмоқда.

Учрашув якунида йиғилиш иштирокчиларига келгусида ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефон рақамига мурожаат этишлари ҳақида эслатиб ўтилди ҳамда уларнинг божхона органи ходимлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида аноним сўровномалар ўтказилди.

Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.

30.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг