Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия” юкхонасига 405 миллион сўмлик телефонлар яширилган экан
2150
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
“Нексия” юкхонасига 405  миллион сўмлик телефонлар яширилган экан

Жумладан, фуқаро Ю.А. га тегишли бўлган “Нексия” автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада автомашина юкхонасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган  умумий қиймати 405,5 миллион сўмлик 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситалари борлиги фош этилди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг