Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари ҳужжатда кўрсатилмаган товарларни фош этишди
1835
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси Тошкент шаҳар божхоначилари билан биргаликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишди.
Божхона ходимлари ҳужжатда кўрсатилмаган товарларни фош этишди

Жумладан, пойтахтимизда якка тартибдаги тадбиркорлардан бирининг номига хориждан келтирилган канцелярия товарларини кўздан кечириш давомида божхона юк декларацияси ва йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлар билан контейнердаги товарлар ўртасида катта тафовутлар борлиги маълум бўлди.

Яъни, оғирлиги салкам 10 тонна бўлган 266 минг донадан ортиқ умумий қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд канцелярия товарлари ҳужжатларда умуман кўрсатилмагани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

30.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг