Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
2032
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
Минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида, “Сирдарё-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк машинаси кўздан кечирилди. Натижада, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, умумий қиймати, 6 миллион сўмлик, 83 дона полиэтилен қоплардаги жами 4 тоннадан ортиқ минерал ўғит борлиги аниқланди.        

Фуқаро Б.С кўрсатмасида ушбу минерал ўғитларни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан сотиб олиб, Хоразм вилояти Ҳазорасп туманига олиб кетаётганлигини маълум қилган.

Ашёвий далил тариқасида олинган мазкур минерал ўғитлар Ш.Рашидов туманидаги “Агрокимҳимоя” Ҳудудий акциядорлик жамиятига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

28.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг