Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар ва уларнинг ечими доимий эътиборда бўлиши лозим
2777
Давлат ва жамият тараққиётининг асосий омилларидан бири бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устиворлигини таъминлашдир. Бунда эса бевосита мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш муҳим ўрин тутади.
Мурожаатлар ва уларнинг ечими доимий эътиборда бўлиши лозим

Жиззах вилоят божхона бошқармасида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаати қатъий назоратга олинган бўлиб, мурожаатлар асосли таҳлил қилинган ҳолда унда кўтарилаётган масалаларнинг ечимини топиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, бошқармада “Ишонч телефони” фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, фуқаролар учун шахсий ва сайёр қабуллар ташкил қилиниб борилмоқда. Таҳлилларга кўра, 2019 йилнинг шу кунига қадар Жиззах вилоят божхона бошқармасига жами 37 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган тартибда жавоб хатларини йўллаш ва тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.

Хусусан, жорий йилнинг 27 март куни “Жиззах пластмасса”  заводи бош муҳандиси Учқун Соатов Хитойдан корхона номига пластмасс буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуна олиб келинганлиги, лекин ускуналар билан бирга олиб келинган “распределительный щить” товарига ҳам божхона тўловларидан имтиёз қўллашни сўраб мурожаат этди.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, “Жиззах пластмасса”  заводи вакилига “распределительный щить” товари ТИФ ТН учун ёзилган шарҳларга кўра, технологик асбоб-ускуна таркибий қисмига кирмаслиги, шу боис ҳам умумий асосларда божхона тўловлари тўланиши лозимлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар завод ва корхоналарнинг келгусидаги фаолиятида, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқариш ҳажмининг янада ошишига хизмат қилиши шубҳасиз. Бироқ шу ўринда ускуналар билан бирга олиб келинаётган айрим турдаги тўловга тортиладиган товарлардан давлат бюджети учун божхона тўловларини ўз вақтида тўғри ундириш ҳам ёдимиздан чиқмаслиги лозим.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинаётган мурожаатлар корхона вакиллари билан учрашган ҳолда, юзма-юз муҳокама қилиниб, чуқур кўриб чиқиладиган бўлса, улар билан давлат органи ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги аниқ.

28.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг