Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1500
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қозон-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро Ф.Ш. салкам 121,5 кг оғирликдаги болалар озуқаси, кофе ҳамда чангютгичларни ўриндиқлар остига яширганлиги маълум бўлди. Ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, салкам 38 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

28.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг