Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиллани ютиб Амритсарга учиш насиб қилмади
2311
“Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тилла бўлакларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди.
Тиллани ютиб Амритсарга учиш насиб қилмади

«Тошкент-Амритсар» йўналиши бўйича  учиб кетишга отланган ва «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган икки нафар фуқаро Г.Б. ва С.Х. лар божхона назоратидан ўтиш чоғида божхоначиларга ҳеч қандай ноқонуний буюмларни олиб кетмаётганликларини маълум қилишди.

 Аммо, ушбу фуқароларнинг ўзини тутиши божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг аэропортда ўрнатилган замонавий “Body scanning” қурилмасида ушбу шахслар текширувдан ўтказилганда уларнинг ички аъзоларида металл жисмлар борлиги ошкор бўлди.

Г.Б. ва С.Х. лар жами  вазни 451 граммни ташкил этувчи, умумий нархи 90 миллион сўмлик  26 дона қуйма тилла бўлакларини ютган ҳолда юртимиздан олиб чиқиб кетишга уринишган экан.

Аммо уларнинг бу қинғир режалари божхоначилар эътибори ва замонавий техника воситалари кўмагида чиппакка чиқарилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг