Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда дори воситалари ва порохнинг яширинча олиб кирилишини олди олинди
2425
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга шахсий фойдаланиш турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари(ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган) ва 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришга рухсат этилади.
Қорақалпоғистонда дори воситалари ва порохнинг яширинча олиб кирилишини олди олинди

Аммо, хоразмлик фуқаро О.Н.ни ушбу меъёр қониқтирмаган кўринади. “Москва-Душанбе” йўналишидаги йўловчи поезди орқали юртимизга кириб келар экан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постида ушбу аёл йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, қиймати 5 миллион сўмлик 50 та ўрамда 1250 таблетка  “Конкор 5 мг” номли дори воситаларини олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари яна бир ҳолатда контрабанда ашёларидан бири – порохнинг яширинча олиб кирилишини фош қилишди.

Қўшни давлатдан республикамизга кириб келган юк поездини божхона кўригидан ўтказиш давомида вагонларидан бирининг  кўз илғамас бўшлиқларига 1 дона полиэтилен ўрам яширилганлиги фош бўлди.

Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида эса, унинг ичига 240 гр. оғирликдаги порох яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

28.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг