Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
БМТ вакиллари “Олот” чегара божхона постига ташриф буюришди
2616
Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришда албатта халқаро тажрибалардан ўринли ва самарали фойдаланиш натижасида бугун соҳа тараққиётида кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.
БМТ вакиллари “Олот” чегара божхона постига ташриф буюришди

Хусусан, хорижий давлатларнинг божхона органлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, ҳамкорликда турли учрашувлар, семинар ва тренинглар ташкил этилиши божхоначилар учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтамоқда. Яқинда ҳам худди шундай учрашувлардан бири Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида бўлиб ўтди.

Унда БМТнинг Ўрта Осиёдаги наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг контейнерлар ташуви устидан назорат дастури доирасида халқаро учрашув ташкил этилди. Тадбир аввалида сўз олган Америка Қўшма Штатлари ва Япония давлатларининг вакиллари халқаро миқёсда божхона органларида қўлланилаётган божхона кўриги воситалари бўйича маълумотлар тақдим этишди.

Учрашувнинг биринчи қисмида бевосита соҳа фаолиятига доир фикрлар алмашилган бўлса, унинг иккинчи қисмида божхона постида ташкил этилган “Порт назорати” хонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, куни кеча “Олот” чегара божхона постида “Порт назорати” гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу техникалар божхона кўриги жараёнини янада енгиллаштириб, божхона қоидабузарликларини тезда аниқлаш имконини бериши, давлат чегаралари орқали наркотик моддалар айланмасининг олдини олиш мақсадида кенг қўлланилиши билан аҳамиятлидир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юртимизда божхона органлари иш самарадорлигини кўзлаб амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар нафақат мамлакат иқтисодий хавфсизлигини, шу билан биргаликда, давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаб, тинчлигимиз барқарорлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади.

27.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг