Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида Хавфни бошқариш тизимига бағишланган халқаро семинар ўз ишини бошлади
2358
2019 йил 27 март куни Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси экспертлари иштирокидаги “Божхона хавфларини бошқариш: Қозоғистон тажрибаси” мавзусида семинарга старт берилди.
Божхона институтида Хавфни бошқариш тизимига бағишланган халқаро семинар ўз ишини бошлади

Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури доирасида  ташкил қилинган мазкур семинарда ДБҚнинг Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси ходимлари ҳамда Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бошланғич тайёргарлик курси тингловчилари иштирок этмоқда.

Семинар иши Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси Хавфни бошқариш, статистика ва тахлил департаменти раҳбари ўринбосари Ерлан Байдильжинов, Европа Иттифоқининг “Марказий осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури координатори, Рига техника университети профессори  Нормундс Рудзитис ҳамда “Марказий осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури миллий координатори Зульфия Сибагатулиналар томонидан олиб бормоқдалар.

Семинар дастури Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси экспертлари томонидан онлайн видеоконференция тарзидаги ўқув машғулотларини ҳам ўз ичига олган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарорида Божхона институтини янада ривожлантиришнинг асосий вазифа ва йўналишларидан бири сифатида  етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш ҳам назарда тутилган.

Семинар доирасида иштирокчилар хорижий экспертларга Ўзбекистонда божхона соҳасида 2018 йил 1 декабрдан жорий қилинган Хавфни бошқариш тизими ва унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар беришмоқда.

Шу жиҳатдан олиб қаралганда ушбу семинарни ўзаро тажриба алмашиш майдончаси деб ҳам эътироф қилиш мумкин.

Семинар 2019 йил 29 мартга қадар давом этади.

27.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг