Тошкент туманининг чегарадош ҳудудида жойлашган “Ғишткўприк” маҳалласида айрим шахслар ўз хонадонларидан “яма” сифатида фойдаланишга, содда қилиб айтганда товар-моддий бойликларни ноқонуний сақлашга имкон бериб, қонунбузилиш ҳолатларига ўз “ҳисса”ларини қўшишади.
Ана шундай шахслардан бири, фуқаро У.Қ.нинг хонадони ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда муқаддам кичик туркумларда олиб келинган салкам 2 минг дона озиш учун мўлжалланган дори воситалари ва гигиеник воситалар тўплаб қўйилганлиги фош бўлди.
Аниқланишича 4 турдаги мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 353 миллион сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат буйича божхона текширувлари давом эттирилмокда.
Ҳусан Тангриев,
ДБҚ Ахборот хизмати
бош инспектори
27.03.2019