Анжуманга жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият билан бевосита шуғуланувчи тадбиркорлик субъектлари таклиф этилиб, уларга жорий қилинган янги тизим афзаллик ва қулайликлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Иштирокчилар диққатига, бугунги кунда Президентимиз томонидан божхона органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда товарларни божхонада расмийлаштириш жараёнида хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими амалиётга тўлиқ жорий этилганлиги, яъни 2018 йил 1 декабрдан “сариқ” ва “қизил” йўлаклар ҳамда жорий йилнинг 1 мартидан эътиборан “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилганлиги маълум қилинди.
Натижада, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларини рағбатлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш механизми яратилиб, божхона назорати ва расмийлаштирувига сарфланадиган вақтнинг сезиларли даражада қисқартирилишига эришилди.
Йиғилиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 163-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиктирган саволларига тўлиқ жавоблар олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.03.2019