Шундай экан бу турдаги маҳсулотларни эмин-эркин ва ҳеч қандай тўсиқларсиз, қонуний асосларда республикамизга импорт қилиш учун барча шароитлар муҳайё.
Афсуски, жорий қилинаётган бу каби имкониятлар ва енгилликларга қарамай ҳанузгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келаётган юк поезди вагонлари инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда, рентген экранидаги тасвирлар шубҳали тус олди.
Қаранг-ки, ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган вагонлардан бирига юклар ортилган бўлиб чиқди. Мазкур вагон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу юклар 340 қоп картошка эканлиги фош бўлди. Шу тариқа қиймати 25,5 млн. сўмлик 8.5 тонна картошканинг божхона назоратидан яширинча олиб кирилиши олди олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
27.03.2019