Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркорга кўмакчи!
1998
Андижон вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кичик бизнес вакиллари, ўсимликлар карантини Давлат хизмати, Ўзстандарт агентлиги Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари иштирокида “Тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида яратилган қулай ишбилармонлик муҳитидан оқилона фойдаланиш, фаолиятлари давомида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш долзаб вазифа” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Божхоначи - тадбиркорга кўмакчи!

Семинарда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодирбек Салимжонов семинар ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар фаолиятида вужудга келаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва шу ернинг ўзида уларни бартараф этишга қаратилганини билдирди.

Ҳозирги кунда бандлик масаласини ҳал этиш, ички бозорнинг мўл-кўллигини таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда Мухтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларни роли катта ахамият касб этади.

Кейинги вақтларда тадбиркорлик субъектларининг сони, банд бўлган ходимлар салмоғи, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Тадбиркорлар фаолиятига доир муаммоли масалаларнинг ижобий хал этилиши, шунингдек ортиқча расмийлаштирув ва қоғозбозликнинг олди олиниши эса бу кўрсаткичларни янада яхшилашга хизмат қилади.

Семинар давомида тадбиркорларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг вақтларини тежаш ҳамда қулай ишбилармонлик мухитини яратиш мақсадида турли сохаларда рўй бераётган ўзгаришлар хақида батафсил тушунчалар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил   24 ноябдаги ПФ-5582-сонли фармони билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.

Божхона органларида Хавфни бошқариш тизими жорий қилинди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишди.

Экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори билан Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинди.

Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414 сон қарори билан ТИФ қатнашчиси учун бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба сертификат олиш имконияти жорий қилинди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга божхона ҳамда бошқа сертификатлаштириш органлари ходимларидан тўлақонли жавоблар олишди. Келгусида ҳам кўплаб ана шундай давра сухбатлари ўтказилиши юртимиз тараққиёти ва равнақи йўлида хизмат қилиши шубхасиз эканлиги таъкидланди.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

27.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг