Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
1809
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади,

"O‘zbekkimyomash zavodi" АЖга ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 27/0278-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилди ҳамда янги тартиб рақам ва бланкада чекланмаган муддатга қайта расмийлаштирилди.

"Сentral Asia Megastar" МЧЖ томонидан ижара асосида фойдаланишда бўлган "Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропорти" биносида жойлашган ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 14847390/0021-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 16 мартдан тугатилди;

"Buryonok-Lyuks" МЧЖга очиқ турдаги божхона омбори  фаолиятини таъсис этиш учун берилган 27/0318-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 18 мартдан тугатилди;

"Saykal-Tayyorlov" МЧЖнинг очиқ турдаги божхона омбори  фаолиятини таъсис этиш учун берилган 18/0103-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 18 мартдан тугатилди;

"Андижон юк базаси" ШКга очиқ турдаги божхона омбори  фаолиятини таъсис этиш учун берилган 03/0113-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 18 мартдан тугатилди;

"Bekintom" МЧЖга очиқ турдаги божхона омбори  фаолиятини таъсис этиш учун берилган 26/0006-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирилди ҳамда янги тартиб рақам ва бланкада чекланмаган муддатга қайта расмийлаштирилди.

 

 

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг