Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Исузудаги рангли металлар фош этилди
1549
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Кармана тумани ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Исузудаги рангли металлар фош этилди

Тезкор тадбир давомида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Н бошқарувида бўлган, “Исузи” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган латунь ва мис рангли металл парчалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

 “Ўзиккиламчиранглиметалл” ташкилотининг хулосасига асосан, вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган мазкур рангли металл чиқиндиларининг умумий қиймати 61,7 миллион сўмга тенг эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг