Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон ўриндиқлари ичидаги 180 миллион сўмлик тамакилар фош қилинди
2191
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона постларида сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин тарзда, ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Вагон ўриндиқлари ичидаги 180 миллион сўмлик тамакилар фош қилинди

Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган “Москва-Тошкент” йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро С.С. томонидан вагон ўриндиқлари ичига хуфёна тарзда моҳирлик билан яширилган қиймати 180 миллион сўмдан кўп бўлган 2930 қути тамаки маҳсулотлари ва 62 қути сақичлари борлиги фош қилинди.

Шунингдек, “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилган божхона назорати давомида фуқаролар М.А. ва И.М. лар томонидан божхона назоратидан яширинча юртимизга олиб кирмоқчи бўлган қиймати 13 миллион сўмга тенг бўлган 145 дона парфюмерия махсулотлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда шу постнинг ўзида “Лада Ларгус” русумли автомобилда юртимизга кириб келган фуқаро С.И. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтазилди. Натижада, унинг автомобилидан божхона назоратидан яширилган қиймати 14 миллион сўмлик 8 дона қўл рациялари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг