Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркор - юртга мададкор
2216
Бугунги кунда кичик бизнесни янада ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб, уларни жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Тадбиркор - юртга мададкор

Хусусан, биргина божхона тизимига хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими татбиқ этилиши натижасида божхона расмийлаштируви жараёнларини бир неча бор қисқартирилишига эришилди. Бу каби ислоҳотлар солиқ идоралари, тижорат банклари ва бошқа давлат ташкилотларида ҳам тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Шу боисдан ҳам қонунчиликда рўй бераётган ўзгаришлар ва қўшимчаларни барча тадбиркорлар эътиборига етказиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида вужудга келаётган муаммоли ҳолатлар ечимига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий шаҳрида тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Учрашувда вилоят ҳокимлиги, прокуратура органлари, божхона бошқармаси, солиқ идоралари, тижорат банклари ва барча тегишли давлат ташкилотлари иштирок этдилар. Тадбир давомида юртимизда кичик бизнесни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир тўхталиб ўтилиб, тадбиркорлар фаолияти мавжуд муаммолар ўрганилди. Муаммоли ҳолатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича таклифларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Албатта, бу каби самимий, расмиятчиликдан ҳоли руҳда ўтадиган учрашувлар юртимиз тадбиркорларининг келгуси фаолияти учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг