Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиллани ютиб учмоқчи бўлган шахснинг парвози қолдирилди
2457
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тиллаларни яширинча олиб чиқиб кетишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.
Тиллани ютиб учмоқчи бўлган шахснинг парвози қолдирилди

Жумладан, «Тошкент-Амритсар» йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Д.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаро жами 8 дона қуйма тилла бўлакларини олиб ўтиш мақсадида ютиб олганлиги маълум бўлди. Аммо унинг бу уринишлари наф бермади ва нархи қарийб 36 миллион сўмлик қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг