Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицон лойиҳалар бўйича учрашувлар давом этмоқда
3057
Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.А.Қутлимуратов бошчилигида вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда.
Инвестицон лойиҳалар бўйича учрашувлар давом этмоқда

Учрашувларнинг навбатдаги манзили поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши инвестицион лойиҳаси бўлди.

Ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг “China CAMC Engineering Co.” компанияси билан қиймати 439,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзоланган ва лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, мингга яқин янги ишчи ўрни яратилади.

Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида қиймати 188,2 млн. АҚШ долларига тенг асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари олиб келинган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда, қисқа фурсатларда лойиҳа қурулиш майдонига етказилмоқда.

Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида ўтказилган навбатдаги учрашувда ҳам пудратчи ташкилотларнинг соҳага оид муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сонли қарорининг мазмун-моҳияти учрашув иштирокчиларига етказилди.

Хусусан, қарор билан жорий йилнинг 1 сентябрига қадар божхона органларида “Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати жорий этилиши, мазкур хизмат орқали Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги батафсил ахборотни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бошқа маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имкони яратилиши кўзда тутилганлиги батафсил тушунтириб ўтилиб, ушбу интерактив хизматнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида янада қулайликлар яратиши таъкидлаб этилди.

О.Ибрахимов

Навоий вилояти божхона божқармаси

Божхона назоратини ташкил этиш

бўлими бошлиғи

14.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг