Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Севги мактублари”нинг ноқонуний парвози тўхтатилди
2494
Божхона ходимлари юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга маданий бойликларимизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларига ҳам ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Севги мактублари”нинг ноқонуний парвози тўхтатилди

Термиз аэропорти божхоначилари “Термиз-Внуково” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Э.М.ни “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган чоғида белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йигирманчи асрнинг бошларида ясалган, севги мактубларини солиб юришга мўлжалланган аёллар тақинчоғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг