“Тошкент-Истамбул” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро С.M. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унга тегишли бўлган сумка ичидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 2 дона рангсиз пакетчаларда 3 граммга тенг оч яшил рангли, ўткир ҳидга эга бўлган қуритилган марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳамда 2 дона махсус тамаки моддасини чекиш учун мўлжалланган аппаратлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
26.03.2019