Жумладан, Сирдарё божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқолтин” божхона пунктида маҳаллий аҳоли, пост орқали ҳаракатланувчи фуқаролар ва ҳайдовчилар, шунингдек, тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги 440-сонли Қонуни ҳамда янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига республикамизда тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ва берилаётган имтиёзлар, божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, божхона чегаралари орқали товарларни олиб ўтиш тартиб-қоидалари тушунтириб берилди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-Қарори, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарори, шунингдек, республика худудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши ҳамда транзит олиб ўтилиши тақиқланган товарлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.
26.03.2019