Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро З.Қ. (исм шарифлари ўзгартирилган) “яшил” йўлакдан ҳаракатланиш чоғида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратдан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган, тўқ жигаррангли, ўзига ҳос ўткир ҳидга эга, шубҳали моддалар борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар вазни 200,75 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.03.2019