Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Каттақўрғонда профилактика тадбири ўтказилди
2517
Жамиятимизда қонунбузарлик ҳолатлари, турли хил жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ҳамда ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни жиноят кўчасига кириб қолишдан асраш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари кенг жамоатчилик билан жойларда доимий равишда профилактика тадбирлари ўтказиб келмоқда.
Каттақўрғонда профилактика тадбири ўтказилди

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Каттақўрғон шаҳар касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги профилактика тадбирида ҳам айнан шу мавзуга эътибор қаратилди.

Унда сўзга чиққан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар Ёшлар иттифоқи раиси Ж.Абдуллаев, шаҳар ИИБ бўлими ўринбосари Б.Облоқулов ва шаҳар бош имоми Хайрулла ҳожилар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, халқ осойишталигини таъминлаш эканлигини алоҳида қайд этиб, тадбирлар давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталишди.

Тадбирда ўтган 2018 йил давомида Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходими  Ф.Ахроров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маърузлардан сўнг божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари ҳамда божхона қонунбузилиши ҳолатлари акс эттирилган видеолавҳалар намойиш этилди.

Шундан сўнг тадбир савол-жавоб тариқасида давом этиб, унда иштирокчилар божхона тартиб қоидалари, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳамда ДБҚнинг Божхона институтига ҳужжатларни топшириш тартибига оид саволлар билан божхоначиларга мурожаат этишди.

Тадбир якунида коррупцияни олдини олиш, шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият кўрсатаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

23.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг