Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган дрон тўхтатиб қолинди
1851
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара-божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Яширинча олиб кирилаётган дрон  тўхтатиб қолинди

Қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро С.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада унга тегишли бўлган қўл юклари ичидан хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 3,5 миллион сўмлик  1 дона учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 322-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш тақиқланган.

23.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг