Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га ортилган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
2157
Яқинда Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари йирик миқдордаги гигиеник воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилишди.
“Кобальт”га ортилган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.га тегишли автомашина юкхонасида текширув ўтказилди. Натижада, “Кобальт” русумли автомашинаси юкхонасида ва автомашина ёнидаги қутиларга жойланган 2095 дона аёллар гигиеник воситаларининг божхона расмийлаштирувига оид ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 114 миллион сўмни ташкил қилди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

22.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг