Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини олиб ўтишнинг антиқа усули фош этилди
2468
“Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Туркия давлатидан учиб келаётган йўловчилар божхона ходимлари томонидан божхона назоратидан ўтказиш жараёнида бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди.
Заргарлик буюмларини олиб ўтишнинг антиқа усули фош этилди

Жумладан, “Истанбул-Самарқанд” йўналиши билан учиб келган йўловчиларни кутиб олишга чиққан фуқароҲ.Ҳ.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортди. Божхона ҳамда ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.Ҳ. тўхтатилганда у ўз ихтиёри билан чўнтакларига жойлаштирган заргарлик тилла тақинчоқларини тақдим этди.Хўш йўловчиларни кутиболишга чиққан ушбу фуқарода заргарлик буюмлари қаердан пойдо бўлиб қолди?-дейишингиз табиий албатта.

Гап шундаки, фуқаро Ҳ.Ҳ. “Истанбул-Самарқанд” йўналишида учиб келган,  йўловчилардан ушбу заргарлик буюмлари йиғиб олган. Йиғиб олинган буюмлар холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса, жами 23 дона дастлабки қиймати 39 681 900 сўмни ташкил этувчи оғирлиги 172,53 грамм аёллар тилла тақинчоқлари эканлиги аниқланди.

Олиб борилган суриштирув жараёнида фуқаро Ҳ.Ҳ.га ушбу заргарлик буюмларини Туркия давлатидан таниши жўнатиб юборганлиги, уларни гўёки олиб кириш нормаси доирасида олиб ўтган уч нафар йўловчилардан моддий манфатдорлик эвазига фойдаланганлиги аниқланди.

Божхона ходимларини алдамоқчи бўлган уддабурон шахсларнинг қилмишлари фош этилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари шу куни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан яна икки нафар шахслар томонидан заргарлик буюмларини қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳолатлари ҳам аниқланди. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жами 270,52 грамм тилла заргарлик буюмлари олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан вазни 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти божхоначилари томонидан 1 кг.га яқин тилла буюмлари тўхтатиб қолинган.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

14.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг