Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Айланма йўллардаги автомашиналарга нима ортилган эди?
1858
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда божхона тўловларисиз 1 донадан олиб киришлари белгилаб қуйилган.
Айланма йўллардаги автомашиналарга нима ортилган эди?

Аммо, ушбу тартиб қоидаларга риоя қилмасдан, фақат чўнтагини “қаппайтириш”ни кўзлайдиган шахслар ҳам борки, улар ноқонуний йўллар билан хорижда ишлаб чиқарилган маиший техника буюмларини олиб киришга уринишмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, айланма йўлларда ҳаракатланаётган фуқаро Х.З. бошқарувидаги “Лабо” русумли автомашина кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 21 миллион сўмлик 6 дона кондиционерлар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро У.М бошқарувидаги “Газ” русумли юк автомашинаси назоратдан ўтказилар экан, автомашина юкхонасида фуқаро Э.Ига тегишли бўлган ва керакли ҳужжатларга эга бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 12,7 миллион сўмлик 15 дона музлатгичлар борлиги аниқланди.  

Ҳозирда хар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг