Ушбу постга қўшни мамлакатдан “Нексия” русумли автомашинада кириб келган фуқаро Н.Н белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, автомашина салонидаги сумка ичидан ҳамда юкхонадаги кўз илғамас жойга 5 литр ҳажмли целлофан пакетларга қадоқланган жами 55 литр “Пир” номли ароқ маҳсулотлари яшириб қўйилганлиги аниқланди.
Сифати кафолатланмаган ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.03.2019