Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди
1369
Бугунги кунда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат божхона қўмитасида ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитасида хизматга қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат аввалида Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бериб, божхона соҳасида хизмат қилишнинг энг асосий мезони, ҳалоллик ва поклик, Ватанга ва ўз бурчига садоқат, адолатли бўлиш ва қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини таъкидлади. 

Республикамиз вилоятларидаги ҳудудий божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология марказида шарафли ва масъулиятли хизматни ўташга киришган 25 нафар ёш божхоначилар билан ўтказилган суҳбат уларнинг ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шундан сўнг ёш ходимларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб,  божхона тизимида хизмат қилишнинг масъулияти,  ҳамда унда яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Хусусан давлатимиз томонидан божхона органларида хизматни олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси йўлга қўйилганлиги, бошқа вилоятдан келиб хизмат олиб борадиган божхоначилар хизмат уйлари билан таъминланиши, тўғрисида  маълумот берилди.        

Хоразм вилоятидан ушбу тадбирда иштирок этиш учун ташриф буюрган божхона хизматига қабул қилинган ёш ходим Ҳасан Раҳимовнинг отаси Султон Раҳимов ўз сўзида муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз ёшларига яратиб берилаётган имкониятлар сабабли, фарзандлари ўз билим ва салоҳиятлари билан очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтиб, божхона соҳасига хизматга қабул қилинганликлари, улар келгусида хизмат жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай қийинчиликни сабот билан енгиб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган ушбу учрашувда ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг