Олий харбий божхона институти ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг фасад қисмида жорий таьмирлаш ишлари учун лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Олий ҳарбий божхона институти ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг фасад қисмида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан лойиха ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини бажариш истаги бўлган илмий тадқиқот марказлари, лойиха институтлари ва ихтисослашган ташкилотлар танловда иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш истаги бўлган идора ва корхоналар объектга оид маълумотлар ҳамда бошка зарур ҳужжатларни Олий ҳарбий божхона институтидан олишлари ва ўрнатилган тартибда тижорат таклифларини такдим этишлари сўралади.
Тижорат таклифларида ўз корхонангиз тўгрисида ва аввал шу каби ишларни бажарганлиги бўйича маълумотлар, корхонангизни 01.07.2018й. кунига бўлган молиявий ҳолати, мутахассислари, лицензия нусхаси, ишларни бажариш муддати ва нархи аниқ кўрсатилиши зарур.
Тижорат таклифлари муҳрланган конвертларда эълон чоп этилган кундан бошлаб 10 кун ичида Тошкент шахри Шайҳонтоҳур тумани Қозиробод 2-тор кўча 118-уй, Олий ҳарбий божхона институтида соат 9-00 дай 17-00 гача (якшанба кунидан ташқари) қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун 245-10-51 телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади.
11.07.2018