Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Февраль ойи натижалари билан танишинг!
1295
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил февраль ойи якунлари бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Экспорт

2019 йил февраль ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият  (ТИФ) божхона постлари орасида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Талимаржон ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 56 дақиқа 34 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 1 соат 6 дақиқа 3 сония билан Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган ТИФ божхона пости ҳамда 1 соат 7 дақиқа 53 сония билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қувасой ТИФ  божхона пости эгаллади.

Импорт

2019 йил февраль ойи якунларига кўра, товарларни "импорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ғиждувон ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 2 соат 23 дақиқа 44 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 2 соат 42 дақиқа 21 сония билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Улуғбек” ТИФ божхона пости ҳамда 2 соат 56 дақиқа 25 сония билан мазкур вилоятдаги Самарқанд” ТИФ  божхона пости эгаллади.

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг