Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб кирилаётган товар-моддий бойликлари тўхтатиб қолинди
2277
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Ноқонуний олиб кирилаётган товар-моддий бойликлари тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган поезд вагонларини божхона назоратидан ўтказиш давомида фуқаролар С.М., К.П., Т.О. ва М.С.лар умумий оғирлиги салкам 380 килограммни ташкил этувчи болалар бўтқаси, қандолатчилик маҳсулотлари, қуруқ сут, пишлоқ каби озиқ-овқат маҳсулотлари, 2182 дона гигиеник, косметика ва кир ювиш воситалари, 75 дона уй-рўзғор анжомлари, 124 дона мобил телефон аксессуарларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати салкам 53 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар республикамизга темир йўл ўтказиш пунктлари орқали кириб келиш чоғида 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, бунда божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормаларига риоя қилиниши лозим.

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг